Жорий йилнинг 2 апрель куни Стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилинишини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, Қандолатчиликни ривожлантириш Ассоциацияси таркибига кирувчи музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг яроқлилик муддатини 3 ойдан 18 ойгача узайтириш масаласига боғлиқ ташқи иқтисодий фаолият бўйича Эпсперт кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, бугунги кунда маҳаллий музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларини экспортини йўлга қўйишда унинг яроқлилик муддатини узайтириш бўйича муаммоларга дуч келаётганликларини билдиришди.

Мутахассислар агар белгиланган технологик жараёнларга амал қилиниб, сифатли хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган музқаймоқ маҳсулотини тегишли шароитда сақланса, 18 ойдан 24 ойгача ўз сифатини йўқотмаслигини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилиш сўнгида экспертлар кенгаши томонидан музқаймоқ техникавий шартлар давлат стандартига ўзгартиришлар киритиш учун таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.