Маърифатли боболаримиздан бири “Касбларнинг ичида энг мўътабари – муаллимлик бўлса, дунё иморатлари ичида энг қадрлиси бу – мактабдир” деган эди. Бу бежизга айтилмаган.

Шунинг учун бўлса керак, ёшимиз, касбу-коримиздан қатъий назар беғубор болалигимиз, мактабимиз ва биринчи ўқитувчимизнинг бизга берган таълим ва тарбиясини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз. Шул боис вақтимиз, имконимиз бўлиши билан барчамизга ҳаёт илмидан сабоқ берган табаррук масканларда бўлишга интиламиз.

Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан юртимизда китобхонлик маданиятини оширишга берилаётган эътибор барчани бирдек мамнун қилиб, таълим масканларига китоблар совға қилиш йўлга қўйилди.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Д.Саттаров ўзи таҳсил олган Наманган вилояти, Норин тумани Ҳаққулобод шаҳарчасидаги №1 ва №2 мактабларда бўлиб, фидоий ўқитувчилари билан суҳбатлашди ва таълим маскани ўқувчиларига бадиий адбиётлар совға қилди.

Учрашувда мактаб жамоаси мактаб кутубхонаси учун совға қилинган китоблар учун миннатдорчилик билдириб, ўқувчилар мазкур адабиётлардан унумли фойдаланиб, юртимиз учун муносиб фарзандлар бўлишга ваъда бердилар.