Жорий йилнинг 18-20 июл кунлари “Ўзстандарт” агентлиги  “Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” мутахассислари “Замонавий экспорт маркетинг воситалари орқали Европа Иттифоқи давлатлари  бозорига  маҳсулотларни  йўналтириш” мавзусидаги ўқув семинарда иштирок этишди. Мазкур семинар   Бирлашган  Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Ривожланиш Дастури томонидан ташкил этилди.

Семинар давомида иштирокчилар Европа Иттифоқининг савдо тузулмаси ва тадбиркорлик  фаолияти  билан  танишдилар,  ҳамда ўзларининг  иш фаолиятида зарур  бўлган бозор муносабатларига оид маълумотлар, кўникмаларни таҳлил қилиш орқали  ўзларининг билим ва малака кўникмаларини оширдилар.  

Семинарни Голландиядан таклиф қилинган халқаро экспертлар Ф. Янссен ва А. Ландсмеер олиб боришди. Шунингдек, семинарда давлат органлари, ҳамда Ўзбекистон бизнес ассоциацияси вакиллари иштирок этдилар. Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.