Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида икки кунлик ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида тингловчилар ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш ва журналистлар учун ахборот материалларини тайёрлаш каби йўналишларда билим ва малака кўникмаларини мустаҳкамладилар.

 

Ўзига хос ва савол-жавобларга бой бўлган мазкум семинарда Филология фанлари номзоди, доцент Гулнора Нишонова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети ўқитувчилари Беруний АЛИМОВ ва Наргис Қосимовалар иштирокчиларга Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, турли ОАВ билан ишлаш принципларини муҳокама қилиш, пресс-релиз тайёрлаш, матбуот анжумани ва брифингларни юқори савияда ўтказиш каби муҳим масалалар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.