Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури ижроси юзасидан Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси бир гуруҳ ходимлари Амир Темур камол топган юрт қадим – Шахрисабз шаҳрига зиёрат этиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Ушбу саёҳат ходимларни мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари учун ташкил қилинди.

Ташриф буюрганлар кўҳна ва қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан Оқсарой мажмуаси, Кўкгумбаз жоме масжиди, Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейини бориб кўрдилар ҳамда уларнинг яратилиш тарихи билан яқиндан танишдилар.