Жорий йилнинг 29 апрель – 18 май кунлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Замонавий ахборот технологияларини қўллаш орқали “Ўзстандарт” агентлиги салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида бир гуруҳ кореялик мутахассислар “Ўзстандарт” агентлигида стандартлаштириш соҳасида янги ахборот тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш устида иш олиб бормоқдалар.

Мазкур ахборот тизими юртимизда амалда бўлган стандартларнинг ягона базасини юритиш ва мижозларга стандартларни интерактив шаклда тақдим этиш имконини беради ҳамда кўрсатиладиган хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқишга имконият яратади.