“Ўзстандарт” агентлиги Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда Агентлик ҳузурида ташкил этилган Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти фаолияти тўғрисида журналистларга    маълумот берилди.

Матбуот анжуманида Агентлик ва унинг ҳудудий марказ ва бўлинмалари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида кўргазмали маълумотлар тақдим этилди.

Унга кўра жорий йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори, унда белгиланган вазифалар ва тадбиркорларга кўрсатиб келинаётган ҳамкорликнинг самараси ҳамда бундай жараёнда янги ташкил этилган Бўлинма фаолияти юзасидан маълумотлар берилди.

Ўтган давр мобайнида тадбиркорлик субьектларига меъёрий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларга маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда юзага келаётган айрим тўсиқларни бартараф қилишга кўмаклашилгани ҳам эътироф қилинди.

  

Учрашув сўнггида журналистлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан  жавоб берилди.