Бу дунёда инсон қадри ва унинг хотирасиданда азизроқ маънавий бойлик бўлмаса керак. Афсуски, хотиралар ҳамиша тиниқ ва мусаффо бўлавермайди. Иккинчи жаҳон уруши ва унинг халқимизга келтирган кулфатлари, аламлари ҳеч қачон унут бўлмайди. Айни кунларда юртимизда уруш ва меҳнат фахрийлари эъзозланиб, уларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Жанг майдонларида жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга қанча таъзим айласак шунча кам. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорлик билдирамиз. 

Сизларнинг мардлик ва жасоратингиз бугунги ва келгуси авлодлар учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади! 

 Барча фахрийларимизни ҳамда юртдошларимизни 9-май Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз. Ҳамиша тинч ва осойишта юртимизда барчамизни тиниқ ва қувончларга тўла хотиралар тарк этмасин!