Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олдилар, хусусан марказда узоқ вақт фаолият юритган, уруш ва меҳнат фахрийси, Мулин Владимир Васильевич хонадонида бўлиб устозга байрам совғалари топширилди.


Мулин Владимир Васильевич бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун   марказ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб, ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, турмуш сабоқлари ҳамда уруш хотираларини сўзлаб берди. Тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги, уни асраб-авайлаш ва она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.