Мурувват, саховат ва хайрли аммалларни мунтазам ташкил этиш халқимиз маънавиятининг муҳим бир бўлагидир.

Қадимдан халқимиз ногирон болалар ва ижтимоий ёрдамга муҳтожларга мурувват кўрсатган саховатпеша инсонларни ҳурмату-эҳтиром кўрсатилган.

 

Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари  томонидан  Муборак Рамазон ойида хайрли ишга қўл урилди. Аниқроғи, Бухоро вилоятидаги эшитиши заиф болалар учун ихтисослаштирилган 123-сонли мактаб-интернати ўқувчилари ҳолидан хабар олинди.

Мамлакатимизда фарзандлар камоли йўлида амалга оширилаётган барча эзгу мақсадлар замирида дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамлиги, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини асраш давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборида эканлиги Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази  директори А.Мухторов томонидан  таъкидлаб ўтилди.

Шу куни мактаб-интернатга 2019-2020 ўқув йилига тайёрлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари учун бўёқлар ва ўзбек ва жаҳон адабиётига оид бадиий китоблар совға қилинди.

Улар орасида севимли адибларимиз Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Худойберди Тўхтабоев, Муҳаммад Юсуф, Тоҳир Малик ва бошқа жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарлари бор.