Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази ҳудуддаги олий таълим муассасалари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳамкорлик доирасида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, уларда марказ тўғрисида тушунча ва кўникмаларини ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Жумладан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ташкил этилган “Замонавий метрология ва стандартлаштиришнинг ишлаб чиқариш саноатида тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги семинар анашу ҳамкорликнинг мантиқий давоми дейиш мумкин.

 

Унда марказ ва институт ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, метрология соҳасини янада ривожлантириш ва бошқа масалалар атрофлича ўрганилди.