Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак тамойилига асосан, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳар бир мурожаатга эътибор билан қаралмоқда.

Сабаби ҳар бир мурожаатнинг ортида инсон тақдири турганлиги аниқ. Жорий йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 95 та мурожаатлар келиб тушган.

Таҳлил натижаларига кўра, келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 тага ёки 60,1 % га камайган бўлса, ёзма мурожаатлар сони 23 тага ёки 8,6 бараварга кўпайган, электрон мурожаатлар сони 67 тага ёки 43,6 % га камайган, оғзаки мурожаатлар сони 19 тага ёки 47,2 % га камайганлигини кўриш мумкин.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 52 таси ёки 54,7 % бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиб, мурожаат муаллифлари қаноатлантирилган, 38 таси ёки 40 % бўйича тушунтириш берилган.

Таҳлилий ишлар қаноатлантирилган мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 33 тага ёки 2,7 бараварга ортганлигини, тушунтириш берилган мурожаатлар сони 3,5 бараварга камайганлигини кўрсатмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар сонини ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганда, жами келиб тушган мурожаатларнинг 43 таси ёки 45,2 % Тошкент шаҳрига, қолган 52 таси (54,7 %) республиканинг қолган ҳудудларига тўғри келади.