Дунёга тоза қалб билан нигоҳ ташлаган одам беқиёс гўзалликларни кўради. Она табиат бағридаги шарқироқ сойлар, юксак тоғлар, боғлар, муаттар бўй таратиб турган гулу-райҳонлар одамзод учун илҳом манбаидир.

Наманган шаҳридаги "Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғи"даги  анъанавий гул байрами халқимизни яна бир бор гўзалликнинг сирли оламига етаклагандек бўлди.

Байрам баҳонасида турли кўнгилочар дастурлар,гулчи боғбонларининг кўргазмалари, дизайнерларнинг гуллардан ясаган композицялари, адабий тадбирлар ва ҳунармандларнинг бетакрор санъат асарлари намойиши аҳолига янада байрам кайфиятини улашмоқда.

 Гул байрамида Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази жамоаси  ўзлари учун ажаратилган ҳудудга гул конструкциялари ва композициялар билан безатиб фаол иштирок этмоқда.