Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-хуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг хуқуқий онги ва маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йуналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур учрашувда коррупциянинг зарарли оқибатлари, тараққиётнинг кушандаси эканлиги ва бу иллатга қўл урганлар албатта жазосиз қолмаслиги тушинтирилди. Шунингдек учрашув давомида ходимларга коррупция ва таъмагирлик иллатларни олдини  олишга қаратилган видео материаллар намойиш этилди.