Жорий йилнинг 19-22 июнь кунлари Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги Бош Ассамблеясининг (APAC) 2019-йилдаги биринчи мажлиси Сингапур Республикасида бўлиб ўтди.

Бугунги кунда APAC фаолияти жаҳон савдосини енгиллаштиришга ва унинг аъзоларига бутун дунёда аккредитация натижаларини тан олиш имконини беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 Бош Ассамблеянинг мазкур йиғилишида имзо чекувчи ва уюшган аъзо давлатларнинг ривожланиш ва тараққиёт ҳамкорлик йўлини белгилайдиган APAC учун стратегик режани ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Анжуман доирасида халқаро стандарт ISO / IEC 17011 бўйича семинар, бошқарувчи кенгашнинг ҳамда ўзаро тан олиш тўғрисида  Келишув­ – APAC MRA салоҳиятни ошириш бўйича қўмитанинг ишчи мажлислари, чет эллик шериклар ва миллий аккредитация идораларининг  вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Эътиборли томони шундаки, Бош Ассамблея йиғилишида Мамлакатимиз номидан Аккредитация марказининг бир гуруҳ вакиллари иштирок этиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.