Мамлакатимизда ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Стандартлар Институти ва “Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш” бўйича Россия илмий-техника ахборот маркази Федерал давлат унитар корхонаси билан стандартлаштириш бўйича расмий хужжатларни тарқатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида шартнома имзоланди.

Эндиликда, ушбу шартномага мувофиқ Стандартлар Институти Ўзбекистон Республикаси худудида стандартлаштириш бўйича расмий ҳужжатларни (ГОСТ Р, ГОСТ) тарқатиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу шартнома муддатсиз амал қилади. Стандартларни тарқатиш автоматлаштирилган “Распространение стандартов” ахборот тизими орқали амалга оширилади.