Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасига контрафакт ва сифатсиз автомобилъ шиналарини олиб киришнинг олдини олиш мақсадида Миллий сертификатлаштириш идорасининг 2019 йил 24-июнь К-7 сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб шина маҳсулотларини сертификатлаштириш синовлари 1 ва 2 - иловаларда келтирилган синов дастурларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши таъминлансин.

Сертификатлаштириш органлари томонидан  ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 2-санасига қадар “Сертификатлаштириш ва лаборатория  мажмуаларини ривожлантириш  бошқармаси”га   шина маҳсулотларига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар 3 - иловага мувофиқ sert@standart.uz , sert@rssm.uz электрон манзилларига  тақдим этиб борилсин.