Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сонли “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва стандартлаштириш бўйича Техник қўмиталар (ТҚ) фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларни қайта ташкил этиш ҳамда янги Низом ва иш дастурларини тасдиқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа саноати қўмитаси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзчармсаноат” ассоциацияси каби манфаатдор томонлар билан юқорида таъкидланган ишлар юзасидан тегишли тартибда келишиш ишлари давом этмоқда.

Манфаатдор томонлар тегишли ТҚ ишида ўрнатилган тартибда иштирок этишлари мумкин!