Департамент мутахассислари “ROZMETOV Z.M” ва “OM-AK-NUR-BIZNES” корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Корхоналар асосан колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бозоримизда ўз ўрнига эга. 

“ROZMETOV Z.M” корхона раҳбари Фурқат Шертаев ишлаб чиқариш тизими тўғрисида гапирар экан,   40 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариши, келажакда уларнинг сонини янада кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш  режалари болигини шунинг билан бирга корхонадаги айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. жумладан, маҳсулотнинг сақлаш муддатлари қисқалиги туфайли экспорт қилиш имконияти чегараланганлиги, сақлаш муддатини узайтириш учун ўтказиладиган синовлар эса анчайин қиммат туриши, бу синовлар ҳар бир маҳсулот тури учун алоҳида ўтказилиши сабабли харажатлар янада ошиб кетишини таъкидлади.

Бундан ташқари, бозорларимизда қалбаки ва сифати кафолатланмаган маҳсулотлар ҳам учраб туриши, улар корхонада ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар  обрўсига путур етказаётганлиги борасида ҳам фикр ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Шунингдек, Департамент мутахассислари жорий йилнинг ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг 203 та корхонасида бўлиб, соҳага доир муаммоларни таҳлилий ўргандилар.

Мазкур тадбирлар мобайнида улар 153 та меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, 135 та корхоналарга меъёрий ҳужжатлар зарурлиги, 15 та корхонага  халқаро меъёрий ҳужжатларни жорий этилишида 122 та ўлчов воситаси қиёсловдан ўтказилиши ва 44 та маҳсулотларнинг сертификатлаштирилишида ҳамда 8 та корхонада сифат тизимларини жорий қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.