Стандартлар институтида хусусий сертификатлаштириш идоралари ходимлари билан ҳамкорликда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишларида етук малакали кадрларни тайёрлаш, қайта ўқитишни йўлга қўйиш ва бу борада мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этиш масалаларига биғишланган учрашув ташкил этилди.

Давра суҳбатида қатор хусусий сертификатлаштириш идораларининг шу соҳада тажрибага эга бўлган, фаол мутахассислари иштирок этишди.

Қизғин мунозараларга бой бўлган йиғилиш давомида мутахассислар томонидан соҳада қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятида ўқув жараёнларини янада мукаммаллаштириш, ушбу соҳага доир сифатли адабиётларнинг тақчиллиги, масофавий ўқишларни йўлга қўйиш, янги стандартларни тасдиқлаш бўйича хорижий мутахассислар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда институт мақомини янада ошириш борасидаги долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Стандартлар институти Матбуот хизмати