“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институти Ўзбекистон миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда “Халқаро стандартларни қабул қилиш ва уни соҳаларга кенг жорий этишнинг долзарблиги” мавзусида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этди.

Учрашув давомида Стандартлар институти ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакаларини  ошириш бўйича  ишлари юзасидан маълумот берилди.

 

Шу ўринда рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг шу кунига қадар, 1214 та янги стандартлар қабул қилинган бўлса, уларнинг 1173 таси халқаро стандартларни ташкил этади.

Шунингдек, маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг АSTM ташкилотининг 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишига имконият яратилганлиги, миллий маҳсулотларимизнинг сифатини оширишга ва энг муҳими Жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашга имконият яратади.

 

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.