Юртимизда  ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини баҳолаш учун  замонавий синов усуллар (эксперсс методлар)нинг хорижий мамлакатларнинг бозорларида қабул қилинган 967 та стандартлари жорий қилинди;

Тадбиркорларга қуллайлик яратиш мақсадида бозор иқтисодиёти талабларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 30 та стандартлар амалиётдан чиқариб ташланди, ҳамда 132 таси қайта кўриб чиқилди.

Албатта, бундай ишларнинг кўламини ошириш мақсадида ривожланган давлатларнинг ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Масалан, Франция давлатининг Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида фаолият олиб борувчи AFNOR ташкилоти билан Франция стандартларидан фойдаланиш юзасидан келишувга эришилди.

Шунинг билан бирга, маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг Америка материалларни синовлари стандартлари ташкилотининг (АSTM) дан 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишига имконият яратилди.