-Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, идоралараро ва инновацион синов ва калибрлаш лабораториялари комплексини ривожлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларнинг олди олинади,

-“Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига (кейинги ўринларда – “UzTest” давлат корхонаси) айлантириш ҳамда унинг муассиси этиб Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти  белгиланиши;

-Халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат “UzTest” давлат корхонасининг Синов ва назорат комплекси ташкил этилади.