-  “UzTest” давлат корхонасининг Синов ва назорат комплекси таркибидаги синов лабораториялари маҳсулот синовларини амалга ошириш билан бирга, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпедимиология назорати марказининг буюртмаларига асосан, давлат назорати билан боғлиқ бўлган синовларни (ўсимликлар карантини хизмати ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) амалга оширади.

- 2019-2020 йилларда Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти курсларида малака оширадиган мутахассисларнинг ҳудудлар ва ихтисосликлар бўйича тақсимотларини таҳлил қилади.

- “Ўзстандарт” агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари
билан биргаликда ҳудудларнинг саноат, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб, мазкур қарорга асосан, “UzTest” давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш чоралари  кўрилади.