Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли Қарорига мувофиқ, “Ўзстандарт” агентлиги қошида, Тошкент шаҳрида халқаро ташкилотларнинг стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотларининг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат “UzTest” давлат корхонасининг синов ва назорат комплекси ташкил этилиши белгиланган.

“Ўзстандарт” агентлиги ушбу синов ва назорат комплексининг Концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳасини яратиш жараёнида лабораторияларни замонавий дизайнлар асосида халқаро талабларга мувофиқ ташкил этишда лойиҳалаш-қурилиш бўйича таклифларингиз билан иштирок этишни таклиф этади.

Батафсил маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасига
78-150-63-53 телефон рақамлари (E-mail: rssm@uzstandart.uz) орқали мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ҳар бир билдирилган таклифлар биз учун муҳим бўлиб, олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Миллий сифат инфратузилмасини биргаликда яратамиз!