Жиззах  синов ва сертификатлаштириш маркази, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида мева-сабзовот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналарнинг раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда.

Учрашувда Президентимизнинг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзовот маҳсулотлари, узум, полиз, дукакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавотлар, меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июндаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4406-сонли қарорларининг қабул қилингани, ишлаб чиқарувчиларга кенг имкониятлар яратиб бераётгани, ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини экспорт қилишларида уларга амалий ёрдам кўрсатилаётгани айтиб ўтилди.

Семинарда  корхона масъуллари ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларига жавоб олдилар.