Мустақиллигимизнинг 28-йиллиги байрами муносабати билан “Ўзстандарт” агентлигидаги байрам дастурлари шундай номланди.

Дастлаб, байрам дастури болажонларга қувонч улашиш билан бошланди. Агентлик ва тизим-ташкилот ходимларининг биринчи синфга қадам ташлаган ўғил-қизларига янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан  ўқув қуроллари ва бошқа совғалар топширилди. Шундан сўнг улар учун байрамона мусиқий дастурлар намойиш этилди.

 

Шундан сўнг, Агентликнинг бир гуруҳ ходимлари ҳам мустақиллик байрамининг 28-йиллиги муносабати билан Фахрий ёрлиқлар ва қиммат баҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Байрамда сўз олганлар, истиқлол юртимиз, халқимизнинг эртанги келажагини таъминлаб берадиган,тараққиётимизнинг пойдевори эканлиги, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин олишимиз учун чексиз имконият  яратиб берадиган азиз ва қадирли байрам эканлигини таъкидладилар.