Турк стандартлари институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ушбу институт Бош вакили Хусейин Селжуқ Селимўғлу ва Стандартлар институти раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Ўзстандарт” агентли таркибидаги ташкилот ва корхоналарда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида фаолият юритаётган ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини оширишни сифатли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Стандартлар институти томонидан ташкиллаштирилаётган ўқув курсларига туркиялик малакали эксперт-аудиторларни жалб этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинди.