”Ўзстандарт” агентлигида И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш кафедрасининг профессор ўқитувчилари билан  учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда Олий таълим муассасаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий изланишлар ва тажрибаларни замонавий қиёслаш лабораторияларида олиб бориш каби долзарб мавзулар юзасидан фикрлар алмашинилди.

Шу билан бир қаторда, инновацион ёндашувлар ва илмий-техник кооперация асосида халқаро ташкилотларнинг илм-фан ва техника ютуқларини ўрганган ҳолда ҳамкорлик механизмларини яратиш таклифлари билдирилди.