Мувофиқликни баҳолаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Аккредитация Маркази (O’ZAKK) ва Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий Аккредитация Тизими (ENAS) ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди.

Имзоланган Англашув Меморандуми асосида, томонлар аккредитация, мувофиқликни баҳолаш ва ўзаро яқин фаолиятни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қиладилар.