Унда янги ва қуритилган мева ва сабзавотларни етиштириш имкониятига эга бўлган Марказий Осиё минтақаси анъанавий бозорларни диверсификация қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги бозорларини қидириш билан боғлиқ мураккаб муаммоларни ҳал қилиш кўзда тутилган.

Бундай жараёнда асосий ўрин халқаро стандартларни тан олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг талабларига мос келишига йўналтирилган.

Халқаро стандартлар қаторида Европа, АҚШ ва Осиёда тан олинган жаҳон бозорлари томонидан талаб қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маркетинг ва савдо назорати билан боғлиқ бўлган БМТ ЭИК стандартлари алоҳида ўрин эгаллайди.

Марказий Осиё мамлакатлари халқаро стандартлаштириш жараёнларида фаол иштирок эта бошладилар. Бизнес-ҳамжамият ташаббуси билан стандартлаштириш идоралари ва халқаро ташкилотларнинг кўмагида Марказий Осиёда ишчи гуруҳ тузилди, унинг доирасида рақобатбардошликни таъминлаш ва мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш учун  БМТ ЭИК сифат стандартларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ кўплаб масалаларни мувофиқлаштириш ва бу йўналишда ўз ечимини топиш имконияти пайдо бўлди.

Марказий Осиё ишчи гуруҳининг фаолияти БМТ ЭИК қишлоқ хўжалиги стандартлари бўйича ишчи гуруҳи томонидан тан олинган.

Учрашув иштирокчилари бажарилган ишларнинг натижаларини сарҳисоб қилиб, янги ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича бир қатор тушунтириш материаллари билан танишиб, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар орасида УНECE стандартлари соҳасидаги билимларни ошириш бўйича стратегия ва қўшма ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, Марказий Осиёдан миллий ва минтақавий маҳсулотларни “Географик кўрсаткичлар” орқали биргаликда тарғиб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.