Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шахрида бўлиб ўтаётган ISO ташкилоти Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Хиндистон Стандартлаштриш Бюро (BIS) рахбари жаноб Рохит Кумар Пармар бошчилигидаги делегация аъзолари билан билан учрашув бўлиб  ўтди.

Учрашувда икки ташкилот ўртасида стандартлаштириш  ва  мувофиқликни бахолаш тизимлари соҳасида техник хамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, экспортёр корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ва Хиндистон Стандартлаштириш Бюро (BIS) ўртасида мувофиқликни бахолаш натижаларини тан олиш бўйича имзоланиши режалаштирилаётган Келишув хамда 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3958 сонли “Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” даги тегишли вазифалар ижроси кўриб чиқилди.