Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ўрганиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида  жорий йилнинг 7-12 октябрь кунлари Латвия давлатида “GLOBAL GAP” стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш бўйича амалий машғулот ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Тошкент давлат аграр университети, Бек Кластер ва Жондор Қурилиш Инвест фермер хўжалиги  вакиллари иштирок этмоқда.