Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан вилоятдаги йирик ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга халқаро стандартлар асосида ИСО 9001 (сифат менежменти тизимлари), ИСО 22000 (озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш менежменти) ва ИСО 50001 (энергоменежмент) стандартларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари вилоятдаги ИСО 50001 (энергоменежмент) стандарти талаблари жорий этилган Бухоро вилоят электр тармоқлари акциядорлик жамиятига,  ИСО 9001 (сифат менежменти тизимлари) ва ИСО 22000 (озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш менежменти) стандартлари талаблари жорий этилган “Шаҳристон” меҳмонхонасига ҳамда ИСО 9001 стандарти талаблари жорий этилган  Бухоро ҳудудий йўллар Бош бошқармасига қарашли “Жондор туман йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонасига ИСО 9001 (сифат менежменти тизимлари) талабларига жавоб беришини тасдиқловчи сертификатлари топширилди.