Агентлик тизимидаги  Департамент мутахассислари маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ишлаб чиқариш корхоналарда бўлиб, соҳага оид учраётган муаммолар ва мурожаатлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Мутахассислар мамлакатимиздаги 169 та корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларда ишлаб чиқарилаётган 300 турдаги маҳсулотларнинг стандарт талаблари таҳлил қилинди.

Мазкур жараёнда 39 та корхоналарда маҳсулот сифатини оширишда 98 та стандарт ва техник регламентлар жорий этилиши ва 27 та корхонада эса 52 та меъёрий ҳужжатлар билан таъминланишига эришилди.