Стандартлар институти негизида “Ҳалол” стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш миллий идораси фаолият юритиб келмоқда.

Буюртмачилар маҳсулотларини “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун сертификатлаштиришда аризага илова қилишлари лозим бўлган ҳужжатлардан бири - ҳалол ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотлар, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматларни тақдим этувчи ходимларнинг ҳалол стандарти талаблар асосида билим ва кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Стандартлар институти ҳамда Турк стандартлар институти (TSE) ҳамкорликда 2019 йилнинг 18-21 ноябрь кунлари халқаро ўқув курсини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу курсда:

IOC SMIIC 1 “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларига умумий талаблар;
ISO 22000:2018. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менеджмент тизимлари йўналишлари бўйича дарслар ташкил этилади.

Машғулотлар TSE нинг тажрибали экперт-аудитори Музаффар Узанжаноблари томонидан Стандартлар институти ўқув хоналарида олиб борилади.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга халқаро даражадаги сертификат топширилади, шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг.

Қўшимча маълумот учун тел.: (99) 841-85-26; (99) 800-05-99;
e-mail: uzbstandard@gmail.com.