Жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари Швецария давлатининг Женева шахрида Автотранспорт қоидаларини уйғунлаштириш бўйича Бутунжаҳон форумининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дунёнинг турли бурчакларидан транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг 120дан ортиқ вакиллари  иштирок этишди.

Бутунжаҳон форум йиғилиши кун тартибига асосан транспорт воситалари қоидаларини уйғунлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни бахолаш соҳаларида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган 50 дан ортиқ масалалар муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги домий ваколатхонаси кўмагида  БМТнинг Автотранспорт қоидаларини уйғунлаштириш бўйича Бутунжаҳон форуми ва “Ўзстандарт” агентлиги  вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказилди.