Жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Ўзстандарт” агентлигида  "Samsung Electronics Co.,Ltd" компаниясининг Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Samsung Electronics Co.,Ltd"  компанияси  вакиллари  билан электртехника махсулотларини стандартлаштириш, сертификатлаштириш, махсулот маркировкаси, энергия самарадорлиги, махсулот синовлари, хорижий давлатларнинг мувофиқлик сертификатларини  тан олиш, ички бозорни сифатсиз махсулотлардан химоя қилиш мавзусига оид масалалар мухокама этилди.