“Ўзстандарт” агентлиги томонидан – 1 214 та, жорий йил якунига қадар жами 2 660 та  янги  стандартлар қабул қилиниб, улардан 1 173 таси ҳалқаро стандарт, меъёр ва қоидалар билан уйғунлашган, 247 таси янги турдаги маҳсулотлар, яъани озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари, кимё технологияси, нефт маҳсулотлари, темир йўл техникаси ва бошқа соҳаларда ишлаб чиқариш стандартлари ташкил этади.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган
30 та стандарт амалиётдан чиқарилиб, 132 таси қайта кўриб чиқилди.

Маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг Америка материаллар синовлари стандартлари ташкилоти (АSTM)нинг 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланиш имконияти яратилди.