Стандартлар институтида “Ўзбекистон Республикаси миллий стандартлаштириш тизими, миллий стандартларни халқаро стандартлари талаблари билан уйғунлаштириш”  мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни ташкил этишдан мақсад, электр энергетика соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда мутахассисларни жалб этиш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда электр энергетика объектларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишни техник бошқариш соҳасида қурилиш нормалари ва қоидаларини, стандартларини, меъёрий  ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича амалий ишларини йўлга қўйишдан иборат.

Амалий семинарда Энергетика вазирлиги вакиллари, Франциянинг “Assystem” компанияси стандартлаштииш бўйича экспертлари Сади Кимилли, Паскал Бетхун, IEC Француз Стандартлаштириш ташкилотининг собиқ бош директори, Француз электротехника қўмитаси бош котиби Изабел Ҳелер хоним, ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.

Стандартлар институти

Матбуот хизмати