Республикада фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда  тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди, 28 та корхонада халқаро стандартлар жорий этилди. 264 та қиёслашдан ўтмаган ўлчаш воситалари қиёсланди.

– 836 та корхонада халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 497 тага етказилди;

(ИСО 9001 сифат менежменти тизими бўйича – 9047 та, ИСО 14001 экологик менежмент тизими бўйича – 94 та, OHSAS 18001 соғлиқ ва саноат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича – 115 та, ИСO 22000 озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича – 231 та, ИСO 50001 энергия менежменти тизими – 66 та,
ISO/ТС 16949 автомобиль саноатидаги сифат менежменти тизими бўйича – 43 та, GMP яхши ишлаб чиқариш амалиёти бўйича – 22 та).