“Ўзстандарт” агентлиги томонидан истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш мақсадида, маҳсулот сифатини баҳолашнинг замонавий синов усулларини ўз ичига олувчи хорижий мамлакатларнинг 967 та стандарти жорий қилинди.

Бунинг натижасида маҳсулотларнинг синов базасини янгилаш учун 7,2 млрд сўмлик 111 дона замонавий синов ускуналари ҳудудий лабораторияларда ишга туширилиб, 300 дан зиёд синов услублари (69 таси халқаро) жорий этилди ҳамда истеъмол бозорига сифатсиз бўлган 52 турдаги жами 1 млрд 905 млн сўмлик маҳсулот кириб келишининг олди олинди.