“Ўзстандарт” агентлиги томонидан миллий эталонлар базасини ривожлантириш мақсадида 463,5 минг долларлик 3 дона абсолют босим, ортиқча босим, намунавий куч бирлиги эталонлари харид қилиниб, ишга туширилди, йил якунига қадар яна 270 минг долларлик 2 та температура ва узунлик эталонлари харид қилинади. Эталонларнинг умумий сони 13 тага етди, ҳамда  дастурга мувофиқ 2023 йилгача уларнинг умумий сони 33 тага етказилади.