“Ўзстандарт” агентлиги томонидан корхоналарга амалий ёрдам сифатида республикамиз миқёсида жорий йилнинг ўзида 1803 та халқаро стандартларига мувофиқ бошқарув тизимлари бўйича сертификатлар  расмийлаштирилди.

Соҳалар кесимида олинганда, озиқ-овқат саноати учу 674 та, енгил саноати 141 та, қурилишда 316 та, нефть-кимё саноатида 49 та, металлургия ва машинасозликда 34  та, электротехникада 20 та, фармацевтика ва тиббиёт ускуналари ишлаб чиқаришда 13 та ва бошқа йўналишларда эса 556 та сертификатлар тақдим этилди.