“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтган 2019 йилнинг 9 ой давомида синов лабораторияларни ривожлантириш бўйича 3,5 млрд. сўмлик 37 дона синов ускуналари харид қилинди.

2020 йилда Жаҳон банкининг 20,3 млн. АҚШ доллар кредити ҳисобига 462 дона замонавий синов ускуналари харид қилиниши режалаштирилди. Техник воситаларни электромагнит мослашувчанликка синаш лабораториясини ташкил этиш юзасидан Чехиянинг “Exporta” компанияси билан ҳамкорликда  3,8 млн. евро миқдорида кредитларни  ўзлаштирилади.

Бунинг натижасида 300 га яқин янги синов услублари (69 таси халқаро услублар) амалиётга жорий этилиб, стандарт талабларига асосан айрим маҳсулотларни  синовларни  тўлиқ  ўтказилишига  эришилади.