Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотнинг давлат стандартларига мувофиқлиги ҳамда синов лабараторияларидаги жараёнлар шаффофлигини таъминлаш, ушбу синов лабораторияларидаги фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг малакаси, билим ва кўникмалари билан чамбарчас боғлиқдир.

Бу соҳадаги етук мутахассислар “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази” томонидан ўқитилади  ва тайёрланади.

Жумладан, 2019 йилнинг 15 декабридан мамлакатимизда  мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро APAC, ILAC, IAF талабларига ва ISO/IEC стандартларига асосланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш мақсадида ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандарти билан айнан ўхшаш бўлган O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар” давлат стандарти амал қила бошлади.  

 Стандартлар институти “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази”да синов ва метрологик лабораториялар ходимлари учун жорий йилнинг 3 февралидан O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти бўйича ўқув курси ташкил қилинади.  

Ўқув курси тингловчилари қуйидаги билим ва малакага эга бўладилар:

- O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг  эски стандартлардан  фарқли жиҳатлари;

- лабораториялар томонидан янги стандартга ўтиш режасини шакллантириш;

- сифат тизими ҳужжатларини ISO/IEC 17025:2019  стандарти талаблари асосида  ишлаб чиқиш;

- хавф-хатарни (риск) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш;

-ўлчашлар ноаниқлингини баҳолаш учун ISO/IEC 17025:2019 талаблари;

-лабораториялараро солиштирув синовларида иштирок этиш тартиби;

- верификация ва валидация қилиш.

Батафсил маълумотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига боғланишингиз мумкин.: (71) 253-85-10; (90) 922-91-88.