“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 500 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли қуйидаги маҳсулотлар учун 5 та давлат стандартлари (O`z DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатига олинди:

O’z DSt 3396:2019 Идиш-товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;

O’z DSt 3397:2019 Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўхат. Техникавий шартлар – 145 та ташкилот стандарти ўрнига;

O’z DSt 3398:2019 Санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари. Техникавий шартлар – 88 та ташкилот стандарти ўрнига;

O’z DSt 3399:2019 Қуртлар. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;

O’z DSt 3400:2019 Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар – 112 та ташкилот стандарти ўрнига.

Шунингдек, Пишлоқли дудланган қаламчалари. Техникавий шартлар – 32 та ташкилотнинг стандарти ўрнига, Кукунсимон тозалаш воситаси. Техникавий шартлар – 51 та ташкилот стандарти ўрнига давлат стандартлари ишлаб чиқилиб, айни вақтда агентлик қарори лойиҳаси тайёрланди.