Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 520-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентига асосан, республика ҳудудида ягона талабларни ўрнатиш ва маҳсулотларга амалда бўлган стандартларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил 13 январдаги 05-1108-сонли қарорига кўра O’z DSt 2802:2013 “Рафинацияланмаган пахта мойи. Техникавий шартлар” давлат стандарти жорий йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади.