Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаларида бошқа соҳалар қатори “Ўзстандарт” агентлиги олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Мурожаатномада 2020 йилда 3 мингга яқин стандартларни қабул қилиш, уларнинг сонини 10 мингтага ва халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражасини 40 фоизга етказиш белгилаб берилди.

Бунинг учун “Ўзстандарт” агентлиги истиқболдаги вазифаларни белгилаб олди. Жумладан, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар хатловдан ўтказиш, Халқаро (минтақавий, давлатлараро, хорижий мамлакатлар) 2 900 та стандартларини қабул қилиш ҳамда бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган, маънан эскирган стандартларни манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда 1700 тасини бекор қилиш кўзда тутилган.

Хатлов натижасида қўшимча 1700 та халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича соҳалар билан бирга тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб тасдиқлаш чоралари кўрилди.