Республикада тармоқларни сифатли металлпрокат махсулоти билан таъминлаш, ҳамда қора металл прокатига ягона талабни белгилаш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлигининг 2020 йил 7 февралдаги МТР.010:2020 – сон буйруғи билан «Қурилишда қўлланиладиган, қора металлдан тайёрланган металл махсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги махсус техник регламент тасдиқланди.

Техник регламент сортли (арматура) прокати ва фасонли (қўштавр, швеллер, уголок ва махсус мўлжалланган профил) турдаги металлпрокат махсулотларга хавфсизлик талабларини белгилайди.

Техник регламентда металл махсулотларига алоҳида талаблар белгиланган:

кимёвий таркиби бўйича зарарли аралашмалар;

арматурланган прокатни тамғалашга.

Шунингдек, техник регламентда хар бир партияга махсулот тўғрисида керакли маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат илова қилиниши керак.

Мазкур техник регламент билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://new.standart.uz/upload/file/tehreglament/spec_tr_010_2020_metalloprodukciya.pdf